Легионерларимиз. Жепаров тўп сурадиган «Сепахон» ғалабали юришини давом эттирмоқда

30 апрель, 17:49 370

Легионерларимиз. Жепаров тўп сурадиган «Сепахон» ғалабали юришини давом эттирмоқда

Кеча Эрон Про лигасида 29 тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров фаолият олиб борадиган «Сепахон» жамоаси бу турда «Тракторсози» жамоасига қарши баҳс олиб борди.

Ҳамюртимиз ўйинни асосий таркибда бошлаган мазкур баҳсда исфахонликлар рақибларини ишончли тарзда мағлуб этишди.

Мазкур ғалаба кетма-кет қўлга киритилган учинчи ғалаба бўлди ва «Сепахон» ушбу ғалабадан сўнг ўз очколари сонини 45 тага етказиб олди ва 3-ўринга кўтарилиб олишга муваффақ бўлди.

Эрон Про лигаси. 29 тур

«Сепахон» – «Тракторсози» 2:0 (1:0, 0:0)

Голлар: 1:0 – 41 Меҳрдад Мухтари, 2:0 – 90 Фарид Карими(пенальти).