Легионерларимиз. Жепаров тўп тепадиган “Сепахон” келаси мавсум ҳам ОЧЛда...

Бугун Эрон Про лигасида сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров фаолият олиб борадиган “Сепахон” жамоаси сафарда Теҳроннинг “Истиқлол” жамоасига қарши баҳс олиб борди.

Ҳамюртимиз дастлабкли дақиқалардан майдонга тушган ушбу беллашувда мезбонлар иродали ғалабага эришишди.

Шу тариқа, Исфахон клуби мавсумни 45 очко тўплаган холда 5-ўринда якунлашди ва келгуси йил ОЧЛда иштирок эта олмайдиган бўлди.

Эрон Про лигаси. 30-тур

“Истиқлол” – “Сепахон” 2:1 (0:1, 2:0)

Голлар: 0:1 – 41 Муҳаммади, 1:1 – 60 Ансари, 2:1 – 84 Багери.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!