Легионерларимиз. Лутфулла Тўраев Малайзия клуби билан хайрлашди

21 июнь,2017, 19:09 599

Легионерларимиз. Лутфулла Тўраев Малайзия клуби билан хайрлашди

Ҳамюртимиз Лутфулла Тўраев қишда Малайзия Премьер лигасида ўйнайдиган «Теренггану» жамоаси сафига қўшилган эди. Клубнинг «Instagram»даги саҳифасида маълум қилинишича, ҳамюртимиз ушбу жамоа сафини тарк этган.

«Теренггану» Тўраевга омад тилаб, футболчимиз билан хайрлашгани эълон қилди.

Маълумот учун, ҳамюртимиз бу мавсум ушбу жамоа сафида 4 та гол киритишга муваффақ бўлди.

Малайзия чемпионатида эса биринчи давра ниҳоясига етди.