Легионерларимиз. Мураббийлар “ўзбек дерби”сини барбод этишди

3 май,2017, 18:15 680

Легионерларимиз. Мураббийлар “ўзбек дерби”сини барбод этишди

Бугун Жанубий Кореяда К лига Челленжнинг 10-тур ўйинлари  бўлиб ўтди. Бу турда ўзбекистонлик футболчилар – Баҳодир Насимов хамда Баҳодир Пардаев тўп  сурадиган “Ансан Гринерс” хамда “Бучеон” жамоалари ўзаро тўқнаш келиши тўғрисида ма`лумот бериб ўтган эдик.

Ўзига хос “ўзбек дерби”си бўлиши кутилган баҳсда ҳар иккала футболчиларимиз учрашув  қайдномасига ҳам киритилгани йўқ ва биз кутган дерби бўлмади. Ҳамюртларимизсиз ўтган ўйинда эса “Бучеон” 2:0 ҳисобида “Ансан” устидан ғалабага эришди.

К лига Челленж. 10-тур

“Бучеон” – “Ансан Гринерс” 2:0 (0:0, 2:0)

Голлар: 1:0 – 81 Ким Шин, 2:0 – 82 Мун Ки Хан.