Легионерларимиз. Мусаев тўп тепадиган “Жубило Ивата” кучли рақибга ютқазди

Бугун Япония J лигасида 11-тур ўйинлари давом эттирилмоқда. Ҳамюртимиз Фозил Мусаев фаолият олиб борадиган “Жубило Ивата” жамоаси ўз майдонида “Кавасаки Фронтале”га қарши баҳс олиб борди.

Мусаев тўлиқ ўйнаган мазкур беллашувда меҳмонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди ва сафардан 3 очко олиб қайтишди.

“Жубило Ивата” кейинги ўйинини 20 май санасида “Кашива Рейсол” клубига қарши ўтказади.

Япония J лигаси. 11-тур

“Жубило Ивата” – “Кавасаки Фронтале” 0:2 (0:0, 0:2)

Голлар: 0:1 – 51 Абе, 0:2 – 90+1 Хасегава.

Жубило Ивата – Камински, Охи, Сакурачи(Адаилтон 71), Фозил Мусаев, Шинсуке Накамура, Мацура(Охта 71(Т. Накамура)78), Кавамата, Огава, Моришита, Кавабе, Такахаши.

Кавасаки Фронтале – Чон Сон Рён, Танигучи, Курумая, Абе, Ошима, Кобаяши(Моримото 78), Накамура(Нара 77), Такеока, Эдуардо Нету, Райнер(Хасегава 46), Дуду.

Огоҳлантиришлар: Эдуардо Нету(19), Моримото(88).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!