Легионерларимиз. Мусаевнинг “Жубило Ивата”си сафарда ғалаба қозонди

Кеча Япония J лига кубоги турнири 5-турида ҳамюртимиз Фозил Мусаев фаолият олиб борадиган “Жубило Ивата” клуби сафарда “Шимуцу”га қарши тўп  сурди.

Голларга бой тарзда кечган баҳсда меҳмонлар 4:2 ҳисобида ғалабага эришдилар. Ҳамюртимиз учрашув қайдномасига ҳам киритилмади.

Япония J лига кубоги. 5-тур

“Шимуцу” – “Жубило Ивата” 2:4(1:2, 1:2)

Голлар: 0:1 – 29 Адаилтон, 0:2 – 34 Адаилтон, 1:2 – 41 Канеко(пенальтидан), 2:2 – 54 Китагава, 2:3 – 61 Фужита, 2:4 – 83 Уехара.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!