Легионерларимиз. Мусаевнинг жамоаси яна ғалаба қозона олмади

27 май, 15:24 192

Легионерларимиз. Мусаевнинг жамоаси яна ғалаба қозона олмади

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, бугун Япония Жей лигасида 13-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Ҳамюртимиз Фозил Мусаев фаолият олиб борадиган “Жубило Ивата” клуби бу тур “Санфречче Хиросима” жамоаси меҳмони бўлди.

Мусаев 90 дақиқа майдонда тўп сурган мазкур баҳсда мухлислар гол кўришмади ва ўйин нурсиз дуранг билан ниҳоясига етди.

Қайд этиш жоиз, “Жубило Ивата” сўнгги 3 баҳсдан буён ғалаба нималигини билмай келмоқда.

Япония Жей лигаси. 13-тур

Санфречче Хиросима – Жубило Ивата 0:0

Санфречче Хиросима – Хаяши, Ногами, Мизумото, Аояма, Морисаки, Микич(Шимизу 80), Кашива, Минагава(Кудо 90), Шибасаки, Шиотани, Андерсон Лопез.

Жубило Ивата – Каминськи, Т. Накамура(Араки 80), Охи, Сакураучи, Уэда, Фозил Мусаев, Адаилтон, Кавамата(Саито 87), Мацуи(Мацуа 65), Огава, Такахаши.

Огоҳлантириш: Шиотани(47).