Легионерларимиз. Мусаевсиз “Жубило Ивата” кубокда ниҳоят ғалаба қозонди

Бугун Япония J лигаси кубоги турнирида 3-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Мусобақанинг А гуруҳида иштирок этаётган Фозил Мусаев тўп сурадиган “Жубило Ивата” бу турда “Токио” клубини қабул қилди.

Учрашувнинг 18-дақиқасидаёқ, меҳмонлар дарвозабони майдондан четлатилди ва “Жубило Ивата” фойдасига пенальти белгиланди. 11 метрлик жарима зарбасини Коки Огава голга айлантирди. Қайд этиш жоиз, Коки Огава мазкур баҳсда “хет-трик”ка эришди. 10 киши бўлиб қолган “Токио” эса 1 та жавоб тўпини киритишга муваффақ бўлди. Ҳамюртимиз мазкур баҳснинг қайдномасига ҳам киритилмади.

Ушбу ғалаба “Жубило Ивата”нинг лига кубоги ўйинларидаги дастлабки ғалабаси бўлди. Бунга қадар ўтказилган ҳар иккала баҳсда ҳам жамоа рақибларга имкониятни бой берган эди.

Япония J лигаси кубоги. 3-тур

“Жубило Ивата” – “Токио” 3:1 (2:0, 1:1)

Голлар: 1:0 – 11 Коки Огава, 2:0 – 22 Коки Огава(пеналтидан), 3:0 – 62 Коки Огава, 3:1 – 86 Казунори Ёшимито.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!