Легионерларимиз. Насимов жамоаси бу тур мағлуб бўлди

21 май,2017, 18:21 289

Легионерларимиз. Насимов жамоаси бу тур мағлуб бўлди

Бугун Кореяда нуфузи жиҳатидан иккинчи ўринда турувчи К лига Челленжда 13-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Баҳодир Насимов фаолият олиб борадиган “Ансан Гринерс” клуби бу тур сафарда “Аньянг”га қарши баҳс олиб борди.

Насимов қайдномага ҳам киритилмаган ушбу ўйинда унинг жамоаси 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Қайд этиш жоиз, Насимов жамоасининг сўнгги 4 учрашувида бирор марта қайдномага ҳам киритилмади. Ҳамюртимиз сўнгги бор 29 апрелда майдонда кўриниш берган эди.

К лига Челленж. 13-тур

Аньянг – Ансан Гринерс 2:1 (1:0, 1:1)

Голлар: 1:0 – 39 Чои Ёнг Хонг, 1:1 – 67 Ким Мюнг Жае, 2:1 – 71 Сонг Жо Хо(автогол).