Легионерларимиз. Насимов жамоаси ниҳоят очко олди

3 июнь, 19:38 135

Легионерларимиз. Насимов жамоаси ниҳоят очко олди

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, бугун К Лига Челленжда 15-тур ўйинларига старт берилди. Ҳамюртимиз Баҳодир Насимов фаолият олиб борадиган “Ансан Гринерс” клуби сафарда “Сеонгнам” клуби билан куч синашди.

Мазкур ўйинда ҳисоб очилмади ва томонлар нурсиз дурангга “имзо чекишди”. Қайд этиш жоиз, “Ансан” сўнгги икки ўйинда мағлубиятга учраган эди.

Насимов мазкур ўйинда 80-дақиқада заҳирадан майдонга туширилди.

Жанубий Корея К лига Челленж. 15-тур

Сеонгнам – Ансан Гринерс 0:0.