Легионерларимиз. Насимов ва Пардаевларнинг жамоалари бирваракайига мағлуб бўлишди

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, бугун Жанубий Кореяда нуфузи жиҳатидан иккинчи ўринда турувчи лига К Лига Челленжда 14-тур ўйинларига якун ясалди.

Баҳодир Насимов фаолият  олиб борадиган “Ансан Гринерс” бу тур ўз майдонида “Сеул Е-Лэнд” жамоасини қабул қилди ва сўнгги сонияларда ўтказиб  юборилган гол эвазига 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Насимов 80-дақиқада заҳирадан майдонга туширилди.

Баҳодир Пардаевнинг “Бучеон”и эса бу тур “Соннам”га қарши баҳс юритди ва 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Пардаев учрашув қайдномасига ҳам киритилмади.

К Лига Челленж. 14-тур

“Ансан Гринерс” – “Сеул  Е-Лэнд” 1:2 (0:1, 1:1)

Голлар: 0:1 – 29 Жон Жае Мюнг, 1:1 – 67 Ҳюк Жин Чанг, 1:2 – 93 Вада.


“Бучеон” – “Соннам” 0:2 (0:1, 0:1)

Голлар: 0:1 – 45+3 Ли Жи Мин, 0:2 – Ким До Хеон.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!