Легионерларимиз. Одил Аҳмедов ўзини кўрсатди. Бироқ...

30 июль,2017, 19:30 1073

Легионерларимиз. Одил Аҳмедов ўзини кўрсатди. Бироқ...

Бугун Хитой Супер Лигасида 19-тур ўйинлари давом эттирилмоқда. Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Ахмедов фаолият олиб борадиган “Шанхай СИПГ” клуби сафарда “Шандонг Луненг”га қарши баҳс олиб борди.

Яхши биласиз, “Шандонг Луненг”ни германиялик машҳур мутахассис Феликс Магат бошқаради. “Темир Магат” лақабига эга бўлган мураббийнинг жамоасига қарши кечган баҳсда ҳамюртимиз жамоадоши Ву Леининг голига ассистентлик қилди.

Бироқ шанхайликлар иккинчи бўлимда ўз дарвозаларидан икки бор гол ўтказиб юборишди хамда мағлуб бўлишди.

Дарвоқеа, Ахмедов ҳар доимгидек, 90 дақиқа ўйнади.

“Шандонг Луненг” – “Шанхай СИПГ” 2:1

Голлар: Жинг Жиадонг(69), Ву Хингхан(87)Ву Леи(23).