Легионерларимиз. “Ўзбек дербиси”. Таркиблар маълум

27 май,2017, 16:25 373

Легионерларимиз. “Ўзбек дербиси”. Таркиблар маълум

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, бугун Хитой Супер лигасида 11-тур ўйинлари давом  эттирилмоқда. Бу турда “ўзбек дербиси” бўлиб ўтади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Ахмедов фаолият олиб борадиган “Шанхай СИПГ” ўз майдонида Егор Кримец тўп сурадиган “Бейжинг Гуоан”га қарши баҳс юритади.

Ҳар иккала жамоа мураббийлари асосий таркибда майдонга тушадиган футболчилар номини эълон қилишди. Эътиборлиси, Одил Ахмедов ўйинни дастлабки дақиқаларданоқ бошласа, Кримец учрашув қайдномасига ҳам киритилмади.

“Шанхай СИПГ”: Янь Жунлинг, Ванг Шеньчао, Каи Хуиканг, Ву Леи, Оскар, Халк, Фу Хуан, Одил Ахмедов, Ши Ке, Хе Гуан, Веи Шихао.

Заҳира: Сунь Ле, Жанг Веи, Лю Венжунь, Ли Шенглонг, Ли Чуангйи, Жанг Йи, Жен Жиюнь.


“Бейжинг Гуоан”: Янг Жи, Ю Янг, Ли Леи, Ральф, Жанг Чиминг, Жанг Хиже,  Бурак Йилмаз, Ренату Аугусто, Танг Ши, Жианг Тао, Леи Тенглонг.

Заҳира: Хоу Сен, Сонг Бохуань, Жинь Пенхианг, Жин Таиян, Лю Пенг, Ву Гучао.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ўйин Тошкент вақти билан 16.35 да старт олади.