Легионерларимиз. “Ўзбек дербиси”да Ахмедовнинг жамоаси устун келди

27 май,2017, 20:14 441

Легионерларимиз. “Ўзбек дербиси”да Ахмедовнинг жамоаси устун келди

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, бугун Хитой Супер лигасида 11-тур ўйинлари давом  эттирилди. Бу турда “ўзбек дербиси” бўлиб ўтди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Ахмедов фаолият олиб борадиган “Шанхай СИПГ” ўз майдонида Егор Кримец тўп сурадиган “Бейжинг Гуоан”га қарши баҳс юритди.

Голларга бой тарзда ўтган баҳсда “Шанхай СИПГ” пойтахтликларни янчиб ташлади – 5:1. Ахмедов ўйинда 90 дақиқа тўп сурди. Кримец эса учрашув қайдномасига ҳам киритилмади.

Хитой Супер лигаси. 11-тур

Шанхай СИПГ  - Бейжинг Гуоан 5:1 (1:0, 4:1)

Голлар: 1:0 – 26 Веи Шихао, 2:0 – 52 Веи Шихао, 3:0 – 57 Халк, 4:0 – 76 Ву Леи, 5:0 – 84 Ву Леи, 5:1 – 90 Бурак Йилмаз.

Шанхай СИПГ –  Янь Жунлинг, Ванг Шеньчао, Каи Хуиканг(Ли Чуангйи 80), Ву Леи, Оскар, Халк(Ли Шенглонг 86), Фу Хуан, Одил Ахмедов, Ши Ке, Хе Гуан, Веи Шихао(Лю Венжун 71).

Бейжинг Гуоан –  Янг Жи, Ю Янг, Ли Леи, Ральф, Жанг Чиминг, Жанг Хиже(Пиао Ченг 76), Бурак Йилмаз, Ренату Аугусто(Лю Пенг 80), Танг Ши(Сонг Бохуан 56), Жианг Тао, Леи Тенглонг.

Огоҳлантиришлар: Веи Шихао(26), Жанг Хиже(50), Леи Тенлонг(71), Фу Хуан(73).