Легионерларимиз. “Ўзбек дербиси”да Денисов жамоаси Афониннинг “Оренбург”идан устун келди

13 май, 23:40 239

Легионерларимиз. “Ўзбек дербиси”да Денисов жамоаси Афониннинг “Оренбург”идан устун келди

Ҳозиргина Россия Премьер лигаси 28-туридан ўрин олган “Локомотив” хамда “Оренбург” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Яхши биласиз, ҳар иккала жамоа таркибида ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоаси а`зоси бўлган футболчилар ўйнашади ва шу сабаб, мазкур қарама-қаршиликни биз “ўзбек дербиси” деб атадик.

Мазкур ўйинда эса “темирйўлчилар” оренбургликларни аяб ўтирмади – 4:0. Ҳамюртимиз Виталий Денисов заҳирада қолдирилган бўлса, Вадим Афонин асосий таркибда майдонга тушди ва 58-дақиқада ўз ўрнини шеригига бўшатиб берди.

Россия Премьер лигаси. 28-тур

Локомотив – Оренбург 4:0 (1:0, 3:0)

Голлар: 1:0 – 37 Ари, 2:0 – 50 Ари, 3:0 – 72 Михалик, 4:0 – 85 Фернандеш.

Локомотив – Гильерме, Михалик, Пейчинович, Кверквелия, Тарасов, Денисов, Фернандеш, Лоськов (Миранчук, 13), Игнатьев (Ротенберг, 81),Майкон, Ари (Миранчук, 73).

Оренбург – Руденко, Полуяхтов, Андреев, Сиваков, Афонин (Воробьев, 58), Малых, Георгиев, Драгун, Парняков (Ефремов, 78), Лобжанидзе, Дюриш(Коронов, 69).

Огоҳлантиришлар: Георгиев (16), Тарасов (32).