Легионерларимиз. Пардаев 8 дақиқа ўйнаган баҳсда “Бучеон” дуранг ўйнади

16 апрель,2017, 00:52 397

Легионерларимиз. Пардаев 8 дақиқа ўйнаган баҳсда “Бучеон” дуранг ўйнади

Бугун Жанубий Кореяда нуфузи жиҳатдан иккинчи ўринда турувчи – К лига Челленж турнирида 7-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Кун доирасидан ўрин олган сўнгги баҳсда ҳамюртимиз Баҳодир Пардаев фаолият олиб бораётган “Бучеон” жамоаси ўз майдонида “Тэджон Ситизен”ни қабул қилди.

Мазкур баҳсда  1:1 ҳисобида кучлар тенг келди. Пардаев эса 82-дақиқада заҳирадан майдонга туширилди.

К лига Челленж. 7-тур

“Бучеон-1995” – “Неджон Ситизен” 1:1

Голлар: Вагуино 21 – Ву Юнг Мин 28.