Легионерларимиз. Пардаев жамоаси яна мағлуб бўлди

Бугун Жанубий Кореяда нуфузи жиҳатидан иккинчи ўринда турувчи К лига Челленжда 13-тур ўйинларига старт берилди. Ҳамюртимиз Баҳодир Пардаев фаолият олиб борадиган “Бучеон” клуби ўз майдонида “Асан Мугунва” клубига қарши баҳс олиб борди.

Пардаев қайдномага ҳам киритилмаган мазкур ўйинда меҳмонлар 1:2 ҳисобида ғалаба қозондилар. Қайд этиш жоиз, Баҳодир май ойида чемпионат ўйинларида бирорта ўйинда заҳирада ҳам кўриниш бергани йўқ.

Корея К лига Челленж. 13-тур

Бучеон – Асан Мугунва 1:2 (1:1, 0:1)

Голлар: 0:1 – 11 Нильсон(автогол), 1:1 – 18 Жин Чанг Су, 1:2 – 80 Лим Сун Юнг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!