Легионерларимиз. Пардаевнинг жамоаси ўз майдонида ғалаба қозонди

10 июнь,2017, 22:14 360

Легионерларимиз. Пардаевнинг жамоаси ўз майдонида ғалаба қозонди

Бугун Жанубий Кореяда нуфузи жиҳатидан иккинчи турувчи лига – К лига Челленжда 16-тур ўйинларига старт берилди.

Ҳамюртимиз Баҳодир Пардаев фаолият олиб борадиган “Бучеон” жамоаси ўз майдонида “Сеул Е-Лэнд” клубини қабул қилди. Пардаев қайдномага ҳам киритилмаган мазкур баҳсда “Бучеон” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Қайд этиш жоиз, Пардаев сўнгги бор 30 апрельда майдонга тушган эди. Шундан буён ўтказилган 8 та ўйиннинг ҳеч бирида қайдномадан ўрин олгани йўқ.

К Лига Челленж. 16-тур

“Бучеон” – “Сеул Е-Лэнд” 1:0 (1:0, 0:0)

Гол: 1:0 – 15 Вагуиньо.