Легионерларимиз. Қирғизистондан дараклар

Дам олиш кунлари Қирғизистон Топ лигасида 12-тур ўйинлари бўлиб ўтди.  Ҳамюртимиз Алишер Азизов тўп сурадиган Бишкекнинг “Дордой” жамоаси “Олға” клуби меҳмони бўлди. Азизов асосий таркибда майдонга туширилган ўйинда ҳисоб очилмади.

Умарбек Тўҳтасинов фаолият олиб борадиган Ўшнинг “Олой” клуби бу тур “Абдиш-Ота” жамоаси билан сафарда куч синашди. Ҳамюртимиз асосий таркибда майдонга тушган ўйин “Олой” 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Бу ўшликларнинг  мавсумдаги илк мағлубияти бўлди.

Қирғизистон Топ лигаси

“Олға” – “Дордой” 0:0

“Абдиш-Ота” – “Олой” 2:0.


Фото: "Дордой"

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!