Легионерларимиз. Россиядаги “ўзбек дербиси”да Шомуродов жамоаси ғолиб бўлди

5 август,2017, 00:05 659

Легионерларимиз. Россиядаги “ўзбек дербиси”да Шомуродов жамоаси ғолиб бўлди

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, бугун Россия Премьер-Лигаси 4-тур ўйинлари старт олди. Мазкур турни “Анжи” – “Ростов” ўйини очиб  берди.

Яхши биласиз, “Ростов” сафида Элдор Шомуродов, “Анжи” таркибида Вадим Афонин тўп суради. Шу боис, биз ушбу қарама-қаршиликни “ўзбек дербиси” деб атаган эдик.

Ҳозиргина Каспийскдаги “Анжи-Арена” стадионида ушбу ўйин ўз ниҳоясига етди Унда “Ростов” ягона гол эвазига сафардан 3  очко олиб қайтадиган бўлди.

Афонин доимгидек, майдонда 90 дақиқа тўп сурган бўлса, Элдор бус афар заҳирада қолдирилди.

Россия Премьер-Лигаси. 4-тур

Анжи – Ростов 0:1 (0:1, 0:0)

Гол: 0:1 – 19 Дядюн.

Анжи – Солосин, Фибель, Мусалов, Полуяхтов, Брызгалов, Афонин, Хубулов (Базелюк, 66), Яковлев, Тетрашвили (Данченко, 46), Мамтов (Липартия, 63), Маркелов.

Ростов – Песьяков, Ингасон, Вилюш, Паршивлюк, Мевля, Байрамян (Зуев, 58), Юсупов (Могилевец, 76), Калачев (Думбия, 76), Гацкан, Устинов,Дядюн.

Огоҳлантиришлар: Яковлев (32), Устинов (34), Маркелов (42), Гацкан (46), Мусалов (62), Песьяков (88), Могилевец (90).