Легионерларимиз. Саломов жамоаси билан кубок финалига чиқди

Кеча Қозоғистон кубогининг ярим финал жавоб учрашувлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Александр Гейнрих фаолият олиб борадиган “Ордабаси” жамоаси сафарда “Қайрат” билан баҳс олиб борди. Ҳамюртимиз заҳирада қолдирилган мазкур беллашувда “Ордабаси” 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди ва финал йўлланмасидан қуруқ қолди.

Шавкат Саломовнинг “Атирау” жамоаси эса ўз майдонида “Шахтёр” билан куч синашди ва 3:0 ҳисобидаги ғалабага эришди. Ушбу ўйинда Саломов иккинчи бўлимда заҳирадан майдонга туширилди ва жамоасининг йирик ғалабасига ўз хиссасини қўшди.

Қозоғистон кубоги. Ярим финал. Жавоб учрашуви

“Қайрат” – “Ордабаси” 3:1

“Атирау” – “Шахтёр” 3:0.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!