Легионерларимиз. Саломов жамаоси чемпионатда 7-ўринга кўтарилди

28 май, 22:02 203

Легионерларимиз. Саломов жамаоси чемпионатда 7-ўринга кўтарилди

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, бугун Қозоғистон Премьер лигасида 14-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Ҳамюртимиз Шавкат Саломов фаолият олиб борадиган “Атирау” жамоаси ўз майдонида “Оқжайиқ”ни қабул қилди. Сўнгги 4 баҳсда ғалаба қозона олмай мухлисларини “хафа” қилиб қўйган мезбонлар уларнинг олдидаги “айб”ини ювиш мақсадида катта куч билан ҳужумга ўтди ва ўйинни якунда 2:0 ҳисобида ўз фойдаларига хал этдилар.

Саломов ўйинни заҳира ўриндиғида бошлади ва 77-дақиқада заҳирадан майдонга туширилди.

Мазкур ўйиндан сўнг “Атирау”нинг очколари сони 14 тага етди ва 12 жамоа орасида 7-ўринга кўтарилиб олди.

Қозоғистон Премьер лигаси. 14-тур

Атирау – Оқжайиқ 2:0 (1:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 30 Двалишвили, 2:0 – 59 Двалишвили.

Атирау: Пасеченко, Обшивач, Лобжанидзе, Мажитов, Сапаров(Қайралиев 85), Хайруллин(Саломов 77), Максимович, Калмуратов, Абдрахманов, Сулей(Докич 57), Двалишвили.

Оқжайиқ: Толебаев, Говедарица, Коронель(Заречний 35), Одибе, Азука, Аренас, Шмидт, Шабаев, Омаров, Сергиенко, Ерсалимов(Антипов 70).

Огоҳлантиришлар: Максимович(16), Шабаев(53), Аренас(60), Заречний(69), Абдурахмонов(73), Говедарица(75).