Легионерларимиз. Саломов жамоасида мағлубият, Гейнрихда эса…

Бугун Қозоғистон Премьер лигасида 15-тур ўйинларига старт берилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Александр Гейнрих фаолият олиб борадиган “Ордабаси” клуби ўз майдонида “Тараз”ни қабул қилди ва йирик – 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳамюртимиз учрашув қайдномасига ҳам киритилмади.

Шавкат Саломов тўп тепадиган “Атирау” жамоаси эса сафарда турнир карвонбошиси – “Астана” клуби билан ҳисоб-китоб қилди. Саломов заҳирада қолдирилган мазкур ўйинда “Атирау” 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди.

Қозоғистон Премьер лигаси. 15-тур

Астана – Атирау 4:0 (1:0, 3:0)

Голлар: 1:0 – 22 Кабананга, 2:0 – 62 Граховац, 3:0 – 66 Твумаси, 4:0 – 73 Кабананга.


Ордабаси – Тараз 3:0 (2:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 5 Тунгишбаев, 2:0 – 13 Нургалиев, 3:0 – 86 Гогуа.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!