Легионерларимиз. Саломов жамоасида яна дуранг

20 май, 23:06 210

Легионерларимиз. Саломов жамоасида яна дуранг

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, бугун Қозоғистон Премьер лигасида 13-тур ўйинлари давом эттирилмоқда. Ҳамюртимиз Шавкат Саломов фаолият олиб борадиган “Атирау” клуби сафарда “Иртиш”га қарши баҳс олиб борди.

Саломов заҳирада қолдирилган ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Қайд этиш жоиз, “нефтчилар” сўнгги 3 ўйинда бирор марта ғалаба қозона олганлари йўқ. Бу турдан сўнг “Атирау” 11 очко билан 12 жамоа орасида 8-ўринни эгаллаб турибди.

Қозоғистон Премьер лигаси. 13-тур

“Иртиш” – “Атирау” 1:1 (1:0, 0:1)

Голлар: 1:0 – 27 Кислицин, 1:1 – 68 Обшивац.