Легионерларимиз. Саломов хамда Гейнрих тўп сурадиган жамоалар…

Кеча Қозоғистонда фаолият олиб борадиган легионерларимиз – Шавкат Саломов хамда Александр Гейнрихлар фаолият олиб борадиган “Атирау” ва “Ордабаси” мамлакат кубоги ярим финалига чиққанлиги ҳақида хабар берган эдик.

Бугун эса мазкур мусобақанинг ярим финалида ўзаро кураш олиб борадиган жамоалар қуръа орқали аниқланди. Қуръа натижаларига кўра Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Александр Гейнрих тўп тепадиган “Ордабаси” клуби ярим финалда мамлакат футболи байроқдори “Қайрат” билан баҳс юритадиган бўлди.

Шавкат Саломовнинг “Атирау”си эса финалга чиқиш учун “Шахтёр” билан кураш олиб боради.

Маълумот учун, ярим финал икки ўйиндан иборат. Дастлабки ўйинлар 24 майда бўлиб ўца, жавоб беллашувлари 21 июнда бўлиши режалаштирилган.

Қозоғистон кубоги. Ярим финал

“Ордабаси” – “Қайрат”(Александр Гейнрих)

“Шахтёр” – “Атирау”(Шавкат Саломов).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!