Легионерларимиз. Саломовнинг жамоаси “Актобе”ни мағлуб этди

Кеча Қозоғистон Премьер лигасида 17-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Шавкат Саломов фаолият олиб борадиган “Атирау” клуби бу тур ўз майдонида “Актобе”ни қабул қилди.

Учрашув 2:0 ҳисобида мезбонлар ғалабаси билан ниҳоясига етди. Ҳамюртимиз 71-дақиқада заҳирадан майдонга туширилди.

Қайд этиш жоиз, Саломов бу мавсум “Атирау” таркибида барча мусобақаларда 16 ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол киритишга муваффақ бўлди.

Қозоғистон Премьер лигаси. 17-тур

“Атирау” – “Актобе” 2:0

Голлар: Обшивац(80), Максимович(84).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!