Легионерларимиз. Саломовнинг жамоаси аутсайдерга мағлуб бўлди

18 май,2017, 13:08 425

Легионерларимиз. Саломовнинг жамоаси аутсайдерга мағлуб бўлди

Кеча Қозоғистон Премьер лигасида 7-тур доирасида қолдирилган ўйин бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Шавкат Саломов фаолият олиб борадиган “Атирау” клуби сафарда “Актобе”га қарши баҳс олиб борди.

Учрашувнинг 80-дақиқасида пенальтидан киритилган ягона гол эвазига мезбонлар 3 очкога эга бўлишди. Ҳамюртимиз ўйинни асосий таркибда бошлади ва иккинчи бўлим аввалида алмаштирилди.

Қозоғистон Премьер лигаси. 7-тур

Актобе – Атирау 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 1:0 – 78 Мамуте.

Актобе – Сиделников, Какимов, Шуригин, Байтана, Каиров, Кассиано, Жунино(Аслан 67), Ермаченко(Тотай 46), Воливик, Жумагали, Мамуте(Айтбаев 86).

Атирау – Пасеченко, Маров, Мажитов, Обшивас, Докич, Калмуратов, Хайруллин, Максимович, Саломов(Кайралиев 46), Лобжанидзе, Ли(Двалишвили 57).