Легионерларимиз. Сервер асосий таркибда майдонга тушди

Кеча Эрон Про Лигасида 2-тур ўйинларига якун ясалди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров фаолият олиб борадиган Техроннинг “Истиқлол” жамоаси ўз майдонида Хузистоннинг “Истиқлол” клубини меҳмон қилди.

Ўтган турда ғалаба қозонган техронликлар бу сафар 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашди.

Сервер Жепаров асосий таркибда майдонга тушди.

Эрон Про Лигаси. 2-тур

“Истиқлол Техрон” – “Истиқлол Хузистон” 0:0.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!