Легионерларимиз. “Шанхай СИПГ” сафарда мағлубиятга учради

10 май,2017, 19:12 488

Легионерларимиз. “Шанхай СИПГ” сафарда мағлубиятга учради

Бугун Осиё Чемпионлар лигасида 6-тур ўйинлари давом эттирилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Ахмедов фаолият олиб борадиган Хитойнинг “Шанхай СИПГ” клуби сафарда Австралиянинг “Вестерн Сидней Уондерерс” жамоасига қарши баҳс олиб борди.

Ўйиннинг биринчи дақиқасидаёқ хитойликлар ҳисобни очган бўлсаларда, якунда мезбонлар ғалабага эришди – 3:2. Ҳамюртимиз мазкур ўйинда 90 дақиқа тўп сурди.

Ушбу мағлубиятга қарамай, “Шанхай СИПГ” ОЧЛ плей-оффига чиқа олди.

ОЧЛ. 6-тур

“Вестерн Сидней Уондерерс” – “Шанхай СИПГ” 3:2 (2:2, 1:0)

Голлар: 0:1 – 1 Ву Леи, 1:1 – 3 Кусукамо, 2:1 – 6 Лустича, 2:2 – 23 Элкесон(пеналтидан), 3:2 – 89 Сотирио

“Вестерн Сидней Уондерерс” – Янетович, Коул(Кн Баккау), Лустича(Сотирио 58), Мартинес, Кусуками, Кр. Баккус, Борда, Корнтвеит, Аспротамитис, Скотт(Санталаб 58), Антонис.

“Шанхай СИПГ” – Сун Ле, Жанг Веи(Жиюн 78), Ванг Жиажие, Ву Леи(Шенглонг 67), Элкесон, Лю Венжун, Лин Чуангйи, Жанг Йи(Хуачен 46) , Фу Хуан, Ахмедов, Хе Гуан.

Огоҳлантиришлар: Антонис(30), Хе Гуан(57), Лин Чуангйи(79).

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.