Легионерларимиз. “Шанхай СИПГ” йирик ғалабага эришди

Бугун Хитой Супер лигасида 8-тур ўйинлари давом эттирилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов фаолият олиб борадиган “Шанхай СИПГ” клуби бу турда “Гуйчжоу” жамоасини ўз уйида қабул қилди.

Ҳамюртимиз учрашув қайдномасига киритилмаган мазкур баҳсда “Шанхай СИПГ” йирик ғалабага эришди – 3:0.

Хитой Супер лигаси. 8-тур

“Шанхай СИПГ” – “Гуйчжоу” 3:0 (1:0 , 2:0)

Голлар: 1:0 – 46 Ванг Шенчао, 2:0 – 72  Халк, 3:0 – 89 Элкесон(пеналтидан).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!