Легионерларимиз. Шарофетдинов гол урган баҳсда “Т-Тим” дуранг ўйнади

10 апрель, 07:57 321

Легионерларимиз. Шарофетдинов гол урган баҳсда “Т-Тим” дуранг ўйнади

Кеча Малайзия Супер лигасида 9-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Дилшод Шарофетдинов хамда Фарход Тожиевлар фаолият олиб борадиган “Т-ТИМ” жамоаси сафарда “Перак” билан баҳс олиб борди.

Ўйин 2:2 ҳисобидаги жанговор дуранг билан ниҳоясига етди. Тожиев учрашув қайдномасига ҳам киритилмаган бўлса, Дилшод ўйинни тўлиқ ўтказди хамда жамоасининг дастлабки голлига муаллифлик қилди.

Малайзия Супер лигаси. 9-тур

“Перак” – “Т-Тим” 2:2

Голлар: Яшир Пинто 12, 90 пенальти - Дилшод Шарофетдинов 49, Фахрул Рази 71