Легионерларимиз. Шарофетдинов гол урган баҳсда “Т-Тим” рақибни “янчиб” ташлади

15 апрель,2017, 20:32 406

Легионерларимиз. Шарофетдинов гол урган баҳсда “Т-Тим” рақибни “янчиб” ташлади

Бугун Малайзия Премьер лигасида 10-тур ўйинлари давом эттирилди. Фарход Тожиев хамда Дилшод Шарофетдиновлар фаолият олиб борадиган “Т-Тим” жамоаси ўз майдонида “Кедах” клубини қабул қилди.

Жуда ҳам голларга бой бўлган баҳсда мезбонлар рақибга заррача имконият қолдирмади – 5:0. Эътиборлиси ушбу голларнинг дастлабкисига ҳамюртимиз Дилшод Шарофетдинов муаллифлик қилди. Мазкур баҳсда Фарход 90 дақиқа ўйнаган бўлса, Шарофетдинов 64-дақиқада заҳирага олинди.

 Ушбу учрашувдан сўнг “Т-Тим” очколари сонини 10 тага етказди ва 12 жамоа орасида 7-ўринга кўтарилиб олди.

Малайзия Премьер лигаси. 10-тур

“Т-Тим” – “Кедах” 5:0.