Легионерларимиз. Шарофетдиновнинг голи жамоасига илк очкони олиб келди

Бугун Малайзияда мамлакат кубоги ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Дилшод Шарофетдинов тўп сурадиган “Т-Тим” жамоаси сафарда “Матрикс” клуби меҳмони бўлди.

Ушбу ўйинни  асосий таркибда бошлаган ҳамюртимиз 95-дақиқада белгиланган пенальтини аниқ амалга оширди ва ҳисобни тенглаштирди.

Эътиборлиси, Малайзияда Кубок ўйинлари гуруҳ босқичи тизимида ўтади ва Шарофетдиновнинг голи кубок баҳсларида жамоасига илк очкони тақдим этди.

Малайзия Кубоги

“Матрикс” – “Т-Тим” 3:3

Голлар: Сузуку(4), Бехе(24), Қодир(84) – Мохд Норхаким(54), Фахурази(74), Дилшод Шарофетдинов(90+5 пенальтидан).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!