
Легионерларимиз. Шарофетдиновнинг жамоасини “текислаб” ўтишди
Олдин хабар бериб ўтганимиздек, бугун Малайзия Супер Лигасида 16-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Дилшод Шарофетдинов фаолият олиб борадиган “Т-Тим” жамоаси сафарда “Фелда Юнайтед”га қарши баҳс олиб борди.
Ҳамюртимиз 90 дақиқа майдонга ҳаракат қилган баҳсда унинг клуби 1:5 ҳисобида мағлуб бўлди.
Бу турдан сўнг “Т-Тим” турнир жадвалида 12 жамоа орасида 19 очко тўплаган холда 7-ўринда бормоқда.
Малайзия Супер Лигаси. 16-тур
“Фелда Юнайтед” – “Т-Тим” 5:1.
Фикрлар