Легионерларимиз. Шомуродов асосий таркибда тушган ўйинда "Ростов" ютқазиб қўйди

Россия чемпионати 13-туридан ўрин олган баҳслар давом этмоқда.

Мазкур тур доирасидаги баҳсларнинг бирида ҳамюртимиз Элдор Шомуродовнинг жамоаси «Ростов» ўз майдонида «Рубин»ни қабул қилди ва 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради.

Баҳснинг 67-дақиқасида Мвила томонидан киритилган гол меҳмонлар ғалабасини таъминлади. Элдор эса бу ўйинни асосий таркибда бошлаб, 72 дақиқада захирага олинди.

«Ростов» – «Рубин»-0:1 (0:0)

15 октябрь, «Олимп-2».

Гол: Мвила (67)

Ростов: Песьяков, Вилюш, Ингасон, Паршивлюк, Макеев, Могилевец, Байрамян, Маер, Думбия (Ионов, 83), Дядюн (Бухаров, 77), Шомуродов (Калачев, 72).

Рубин: Жанаев, Сигурдссон (Сорокин, 73), Навас, Гранат, Набиуллин, Лестьенн (Азмун, 61), Оздоев, Карадениз (Камболов, 76), Мвила, Канунников, Кудряшов.

Огоҳлантиришлар: Гранат (44), Дядюн (57), Набиуллин (59), Сигурдссон (70), Ионов (88).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!