Легионерларимиз. Шукуровнинг жамоаси иродасизлик қилди

Бугун БАА Про-лигасида 14-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Отабек Шукуров фаолият олиб борадиган “Шаржа” клуби сафарда “Ал-Васл”га қарши баҳс олиб борди.

Учрашувда ҳисобни меҳмонлар очган бўлсаларда, якунда “Ал-Васл” футболчилари ирода кўрсатиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шукуров ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

БАА Про-лигаси. 14-тур

“Ал-Васл” – “Шаржа” 2:1.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!