Легионерларимиз. Тўҳтасиновнинг жамоаси «ўзини кўрсатмоқда»

Кеча Қирғизистон Топ лигасида биринчи давра ўйинларига якун ясалди. Ҳамюртимиз Умар Тўҳтасинов тўп сурадиган «Олой» жамоаси 10-турда ўз майдонида «Қора-Болта» жамоасини қабул қилди.

Голларга бой тарзда ўтган учрашувда «Олой» 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Тўҳтасинов учрашувни асосий таркибда бошлади.

Шу тариқа ўшликлар 10 ўйинда 28 очко тўплаган холда, биринчи даврани 1-ўринда якунлади.

Қайд этиш жоиз, «Олой»га сўнгги икки йилда Қирғизистонда тенг келадиган жамоа топилмади ва чемпионликни қўлга киритиб келмоқда.

Қирғизистон Топ лигаси. 10-тур

«Олой» – «Қора-Болта» 4:2.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!