Легионерларимиз. Тожиев ва Шарофетдинов тўп сурадиган жамоа ғалаба қозонди

26 апрель, 22:19 273

Легионерларимиз. Тожиев ва Шарофетдинов тўп сурадиган жамоа ғалаба қозонди

Бугун Малайзия Супер лигасида 11-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳамюртларимиз Фарход Тожиев хамда Дилшод Шарофетдиновлар фаолият олиб бордиган “Т-Тим” жамоаси бу турда “Селангор” клубини қабул қилди.

Ҳар иккала ҳамюртимиз ҳам баҳсни асосий таркибда бошлаган мазкур беллашувда 88-дақиқада киритилган ягона гол эвазига “Т-Тим” муҳим бўлган 3 очкони қўлга киритди.

Малайзия Супер лигаси. 11-тур

“Т-Тим” – “Селангор” 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 1:0 – 88 Фавзи Абдул Қадар.