Легионерларимиз. Хитойдаги “ўзбек дербиси”да Исмоиловнинг жамоаси ғалаба қозонди

 

Олдин хабар берганимиздек, бугун Хитой Супер лигасида 15-тур ўйинларига старт берилди. Эътиборлиси, бу турда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячилари – Анзур Исмоилов хамда Егор Кримецлар фаолият олиб борадиган “Чангчунь Ятай” ва “Бейжинг Гуоан” жамоалари ўзаро баҳс юритишди.

Легионерларимиз. “Байер”нинг собиқ устози келгани заҳоти Кримецга ишонч билдирди

Қизиқарли тарзда кечган баҳсда Исмоилов тўп тепадиган “Чангчунь Ятай” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳар иккала ҳамюртимиз майдонда тўлиқ 90 дақиқа ўйнади. 81-дақиқада Кримец ҳакам томонидан огоҳлантирилганлигини айтиш жоиз.

Хитой Супер лигаси. 15-тур

“Чангчунь Ятай” – “Бейжинг Гуоан” 2:1 (2:0, 0:1)

Голлар: Игало(21), Фан Хиадонг(40) – Сориано(76 пенальтидан).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!