Легионерларимиз. Хитойдан дараклар

Кеча Хитой Супер лигасида 13-тур ўйинларига якун ясалди. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ҳар уччала футболчиси(Ахмедов, Кримец, Исмоилов) тўп сурадиган жамоаларнинг барчаси кеча ўз ўйинларини ўтказишди.

Одил Ахмедов фаолият олиб борадиган «Шанхай СИПГ» клуби сафарда «Гуангжоу Р&Ф» клуби меҳмони бўлди. Термамиз сардори учрашув қайдномасига киритилмади. Ўйин эса 1:1 ҳисобида ниҳоясига етди.

Анзур Исмоилов тўп тепадиган «Чангчунь Ятай» эса Фабио Капелло бошлиқ «Жиангсу Сунинг» клуби меҳмони бўлди. Ҳамюртимиз 90 дақиқа ўйнаган ушбу ўйин 1:0 ҳисобида меҳмонлар фойдасига хал бўлди.

Егор Кримецнинг «Бейжинг Гуоан»и эса ўз майдонидақ «Тяньцзинь Тэда» клубини қабул қилди. Кримец учрашув қайдномасидан ўрин олмаган мазкур тўқнашувда пойтахтликлар 2:0 ҳисобида зафар қучдилар.

Хитой Супер лигаси. 13 тур

«Бейжинг Гуоан» – «Тяньцзинь Тэда» 2:0

«Гуангжоу Р&Ф» – «Шанхай СИПГ» 1:1

«Жиангсу Сунинг» – «Чангчунь Ятай» 0:1.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!