Лэмпард: "Челси"дан Диего Костани ўрнини тўлдириш жуда қийин

Лондоннинг “Челси” клуби собиқ ярим ҳимоячиси Фрэнк Лэмпард жамоа ҳужумчиси Диего Костанинг кетиши борасидаги хабарларга нисбатан ўз фикрларини билдриб ўтди.

“Диего – энг зўр ҳужумчи. Буни ўтган мавсумда ҳам ва умуман унинг “Челси”га келган пайтидан бошлаб кўриш мумкин. Шубҳасиз, унинг ўрнини босиш жуда қийин бўлади.

Диего ҳозир нималар ҳақида ўйлаяпти, кетиш ҳақидами ёки қолиш буниси менга қоронғу. Бироқ, менга аниқ бўлгани шуки, у – ажойиб ҳужумчи.

Шундай экан, агар у жамоада қоладиган бўлса бу ажойиб, агар акси бўлса, у ҳолда унинг ўрнига муносиб номзод топиш учун ер шарини айланиб чиқиш керак”, - дейди Лэмпард Sky Sports нашрига берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!