Лэмпард: Гвардиола футболчиларидан кўп нарса талаб қилмоқда

29 апрель,2017, 10:55 436

Лэмпард: Гвардиола футболчиларидан кўп нарса талаб қилмоқда


“Челси” ва “Манчестер Сити” клуби собиқ футболчиси Фрэнк Лэмпард сўзларига кўра, “шаҳарликлар” устози Хосеп Гвардиола футболчилардан жуда кўп нарса талаб қилмоқда.

Гвардиола бу мавсум мураббийлик фаолияти давомида кўп нарса ўрганганига ишончим комил. “Барселона”да унинг ажойиб жамоаси бор эди. Ўзига хос услуб... “Бавария”даги фаолиятини ҳам шундай дейиш мумкин.

Guardiola

– “Манчестер Сити”да кучли футболчилар кўп, аммо у шогирдларидан жуда кўп нарса талаб қилмоқда. Ҳар бир футболчи ўз позициясида қандай ўйнаш кераклигини тушуниши, бошқа жойга қандай ўтиши ва турли жойларда ўйнаш кераклигини билишлари шарт. Мавсум якунида эса жамоасидан кўп нарсани нима учун талаб қилганини ўйлаб қолар? – дейди Лэмпард.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.