Лено: "Байер" "Атлетико"дан кучсиз эмаслигини исботлай олди

16 март, 12:45 419

Лено:

Хабарингиз бор, кеча Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб баҳсида "Атлетико" ва "Байер" жамоалари ўзаро куч синашишди. Нурсиз дурангга имзо чеккан майдон эгалари Леверкузенда қўлга киритилган 2:4 ҳисобидаги ғалаба эвазига чорак финалга йўл олишди.
Ўйиндан сўнг "Байер" дарвозабони Бернд Лено учрашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Омад бугун биз томонда эмас эди. Облак 3та ақлбоварқилмас сейвни амалга оширди. Биз эса кучли футбол намойиш этдик. Айтишим лозимки "Байер" айни дамда тўғри йўлдан бормоқда.
Биз биринчи учрашувни ёмон ўтказганимиз учун чорак финалга чиқа олмадик. Аммо, бугун биз "Атлетико" билан тенг ўйнай олишимизни исботлай олдик. Биз бугунги кўрсатган ўйинимиздан фаҳрланишимиз мумкин", -
дейди Лено УЕФА расмий сайтига берган интервьюсида.