Лерой Сане АПЛнинг жорий мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси деб топилди

Англия профессионал футболчилар ассоциацияси АПЛда мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси номини эълон қилди.

Унга кўра ушбу совринга “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Лерой Сане лойиқ кўрилди. Германиялик иқтидор эгаси бу борада Эдерсон Мораес («Манчестер Сити»), Райан Сессеньон («Фулхэм»), ахим Стерлинг («Манчестер Сити»), Харри Кейн («Тоттенхэм») ва Маркус Рэшфорд («Манчестер Юнайтед») каби футболчиларни ортда қолдирди.

Маълумот учун, Сане жорий мавсум АПЛда жами 28та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 9та гол ҳамда 12та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!