"Лестер" Чемпионлар лигасидан қанча даромад кўрди?

5 май,2017, 14:30 669

Ангиянинг амалдаги чемпионлари ҳисобланган "Лестер" клуби жорий мавсум Чемпионлар лигаси мусобақасида дебют қилганидан хабарингиз бор. Daily Mail нашрининг ёзишича "тулкилар"нинг ЕЧЛдаги иштироки улрга қўшимча 78 млн евро дарвомат келтирган.

Таъкидлаш керакки, "Лестер" бу борада инглиз клублари орасида энг кўп даромад топган жамоа бўлди. Таққослаш учун, "Арсенал" 63 миллион евро, "Манчестер Сити" 48 миллион ва "Тоттенхэм"  42 миллион евро ишлаб топган.

Айтиш лозимки, бу қадар катта сумма ҳам премьер-лигадан келадиган маблағларга яқинлаша олмайди. Масалан, келгуси мавсумни Чемпионшипда бошлаши аниқ бўлиб улгурган "Сандерленд" ҳам гарчи сўнгги поғонани эгаллаган бўлсада 118 млн евро даромад кўрган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.