“Лестер” “Манчестер Сити” ҳужумчиси учун 25 млн фунт таклиф қилди

22 июнь, 12:39 335

“Лестер” “Манчестер Сити” ҳужумчиси учун 25 млн фунт таклиф қилди

Англиянинг “Манчесте Сити” клуби ҳужумчиси Келечи Ихеаначо фаолиятини “Лестер Сити”да давом  эттириши мумкин. “Тhe Telegraph” берга хабарга кўра, “тулкилар” Ихеаначо учун 25 млн фунт тўлашга тайёрлар.

Ўз навбатида, “шаҳарликлар” устози Хосеп Гвардиоланинг режаларига кирмайдиган Ихеаначони жамоа қўйиб юборишга тайёр.

Илгарироқ, 20 ёшли футболчига “Хоффенхайм”, “Эвертон” “Кристал Пелас” хамда “Вест Хэм” жамоалари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ма`лумот учун, якунланган мавсумда Ихеаначо АПЛда 20 та баҳсда иштирок этди ва 4 та гол киритиб, 3 та голга ассистентлик қилишга муваффақ бўлди.