"Лестер" Марез учун "Рома"дан 55 млн евро талаб қилмоқда

Англия чемпиони ҳисобланган “Лестер” клуби ўзининг етакчи футболчиси Риёд Марезнинг трансфери бўйича “Рома”га ўз талабларини баён этди. Leggo нашри тарқатган хабарга кўра “тулкилар” жазоирлик футболчини 55 млн евродан камига сотмоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Рим клуби 26 ёшли футболчи учун 30 млн фунт таклиф қилган ва унинг нархини туширишга умид қилаётган эди. Таъкидлаш керакки “Рома” раҳбарияти Марезни яқинда “Ливерпул”га сотиб юбюорилган Мухаммад Салахнинг ўрнида фойдаланишмоқчи.

Маълумот учун, Риёд ўтган мавсум Англия премьер-лигасида жами 36та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган эди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!