"Лестер" "Севилья"га қарши ўйин олдидан пенальти тепишни машқ қилди

14 март, 16:53 483

Хабарингиз бор бугун Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичи доирасида "Лестер" ва "Севилья" жамоалари баҳси бўлиб ўтади. "Тулкилар" бош мураббийи Крейг Шекспирнинг сўзларига кўра бугунги ўйин пенальтилар серияси билан якунланиши ҳам мумкин. Шу боис "Лестер" футболчилари машғулот пайтида 11 метрлик зарбадан фойдаланишни машқ қилишган.
"Биз пенальтилар тепишни машқ қилдик. Тайёргарликнинг барча жиҳатларига ъэтибор қаратишимиз лозим", - дейди Шекспир Sky Sports нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, "Лестер" ва "Севилья" жамоалари ўртасидаги дастлабки баҳс 2:1 ҳисобида андалусияликларнинг ғалабаси билан якунланган. Ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб баҳси бугун Тошкент вақти билан соат 00:45 да бошланади.