“Лестер” Шекспир билан келишди

8 июнь, 21:01 266

“Лестер” Шекспир билан келишди

Англиянинг “Лестер Сити” клуби бош мураббий вазифасини бажариб келаётган Крейг Шекспир билан уч йиллик келишувга эришганини эълон қилди.

Шекспир “тулкилар”ни мавсум ярмида қабул қилиб олган эди ва унинг бошқарувида жамоа Премьер лигада мавсумни 12-ўринда якунлади.

Қолаверса, жамоа унинг қўл остида ишончли ўйин кўрсатган холда, Европа Чемпионлар лигасида чорак финалга қадар етиб боришнинг уддасидан чиқди.