"Лестер" "янги Варди" билан шартнома имзолади

11 апрель,2017, 13:41 536

Англиянинг амалдаги чемпиони ҳисобланган "Лестер" клуби мамлакатнинг еттинчи двизионида иштирок этувчи "Стаффорд Рейнжерс" жамоаси форварди Жош Гордон билан шартнома имзолади.
Жорий мавсум 11та голга муаллифлик қилган 22 ёшли форвард "тулкилар" сафида ярим йил тўп сурадиган бўлди.
Таъкидлаш керакки, "Лестер" учун бундай ҳаридлар ноодатий ҳолат эмас. Боиси, жамоа етакчиларидан бири ҳисобланган Жейми Варди ҳам "тулкилар" сафига ўткунига қадар "Стокбриж", "Галифакс" ва "Флитвуд" каби қуйи двизион жамоаларида тўп сурган.